Шифокор назорати ва спортчилар тиббий кўриги турлари мавзусига бағишланган очиқ дарс

2018 – йил 7 апрел куни Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедрасида ассистент Кирьякиду Э.Х. томонидан даволаш факултетининг 401-Б гуруҳ талабалари иштирокида очиқ амалий машғулот ўтказилди.

Очиқ дарс шифокор назорати ва спортчилар тиббий кўриги турлари мавзусига бағишланган.

Машғулот янги талабларга мос тарзда (амалий ва назарий қисми 50/50 фоиз нисбатда) ўтказилди ва баҳоланди (40 ва 60%). Мавзуни ўзлаштириш ва назарий олинган билимларни мустаҳкамлаш мақсадида “Кластер” ва “Инсерт” педагогик технологиялардан фойдаланилди. Машғулотнинг амалий қисмида эса талабалар антропометрия, соматоскопия ва соматометрия ўтказиш техникасини ўзаро бажариб ўргандилар.

Ўқитувчи томонидан очиқ дарс учун дарсни олиб бориш схемаси ишлаб чиқилган ва унда дарснинг универсал модели ва хронологик картаси тақдим этилган. Ушбу машғулот схемаси бошида ушбу мавзунинг умумий амалиёт врачи амалиётида ги аҳамияти ёритилган.

Талабалар машғулотда фаол иштирок этдилар, амалий кўникмаларни бажардилар ҳамда мустақил тайёргарликларини намоён этдилар.

    

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan