Спорт байрами

12.04.2018 йил, Тошкент Давлат стомотология институтида хар йили ўтказиладиган навбатдаги спорт байрами бўлиб ўтди. Байрамда Тошкент Давлат педиатрия институти, Тошкент Давлат стомотология институти, Фармокология институти ҳамда Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилардан тузилган командалар иштирок этдилар. Спорт байрамини очилиш маросими Тошкент давлат стомотология институти “медик спорт мажмуаси”да бўлиб ўтди ва 4 та олий ўқув юртининг ректор ва проректорлари очиб беришди. Кейин спорт мусобақалари  футбол, стол тенниси, эркаклар ўртасида баскетбол, аёллар ўртасида стритбол турли секцияларда давом этди. Мусобақалар якунида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар эълон қилинди. Унга кўра тошкент тиббиёт академияси эркаклар ўртасида баскетбол бўйича 3чи ўрин, стол тенниси бўйича 2чи ўрин, аёллар ўртасида стритбол бўйича 2чи ўрин ва футбол бўйича 1чи ўринларни  қўлга киритдилар. Учинчи ўринларга теннис ракеткаси, баскетбол тўпи, 2чи ўриларга баскетбол тўпи ва теннис ракеткаси ва 1чи ўринларга кубок ва медаль тақдим этилди. Мусобақа якунида барча командалар олий ўқув юрт ректорлари билан эсталик фотосуратга тушишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan