Ноанъанавий тиббиёт усуллари билан танишиш жараени

Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедрасида ўқув йили давомида даволаш ва тиббий-педагогика факултетининг 5-курс талабалари учун Халқ тиббиёти фани ўқитилади. Ушбу фан машғулотлари жараёнида талабалар ноанъанавий тиббиёт усуллари билан танишадилар. Ноанъанавий тиббиёт усулларига асосан иглорефлексотерапия, фитотерапия, мануал терапия, шарқ миллий даволаш усуллари ва бошқалар киради. Талабалар назарий билимлар ўрганиш билан бирга фанни ўзлаштириш жараёнида фаннинг амалий жихатларига ҳам эътибор қаратилади. Хусусан Кореянинг “KOICA” ташкилоти билан тузилган ҳамкорлик шартномасига мувофиқ Корея-Ўзбекистон Шарқ табобати маркази врачи, доктор Сонг Ёнг-Ил томонидан махорат дарслари ва амалий дарслар кафедрада ўқув жараёни таркибида доимий ўтказилиб келинмоқда. Талабаларда ушбу машғулотлар катта қизиқиш уйғотмоқда ва хар бир гуруҳда халқ табобати усулларига қизиқувчи талабалар сони ошиб бормоқда. Умумий амалиёт врачи амалиётида ноанъанавий тиббиёти усулларини чуқур билиш ушбу даволаш усулини қандай беморларга танлаш ва қўллаш самарадорлигига баҳо беришда катта аҳамиятга эга.

   

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan