“Мехнат билан даволаш куни” тадбири

“Мехнат билан даволаш куни” тадбири

10.03.2018 йил 4а ва 4б ётоқхоналарда озодалик кунига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирни “Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия” кафедраси мудири доц.Усмонхаджаева А.А. ва асс.Халикова У.А. ташкил қилдилар. Тадбирда кафедра ходимлари  (доц.Усмонхаджаева А.А.,доц.Вқсогорцева О.Н.,ассистентлар Ахмедова Д.Ш., Охунова М.Т., Скворцова Л.А.,Кирьякиду Э.Х.,Усмоналиева Н.Ш., Саттарова Д.Б.,Халикова У.А.), 5курс даволаш факультети декан муовини , Маънавият ишлари бўйича маъсул Хайтимбетов Ж, 104 гурух талабалари 15 нафар.Қатнашганлар умумий сони: кафедра ходимлари 9 та,талабалар 15 та,жами 24та.

“Мехнат билан даволаш куни” тадбири муносабати билан кафедра ходимлари ва даволаш факультети 104 гурух талабалари ҳамкорликда тайёргарлик кўрилди, шу кунга бағишланган плакат тайёрланди, кўкрак учун логотиплар тайёрланди. Логотиплар тақилиб ётоқхоналар территориясига талабалар ва кафедра ходимлари томонидан гул кўчатлар экилди. Талабалар хоналари тозалик холати кафедра мудири, ходилар ва деканат вакиллари томонидан кўздан кечирилди. Тозалик холатига бахо берлди. Энг озода деб топилган хоналарга “тозалик оролчаси” логотиплари эшикларга ёпиштирилди. Бу хона эгаларига совға тарзида кир ювиш воситалари, чистол, гель ва бошқалар тақдим этилди.

    

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan