Тошкент туманидаги 31-ўрта умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари ва Тошкент тиббиёт академияси Реабилитология, халқ тиббиёти ва жисмоний тарбия кафедраси ходимлари ва магистрлари томонидан ташкиллаштирилган тадбирлар
БАЁННОМАСИ
Сана:09.03.2021й.
Катнашдилар: ТТА Реабилитология, халқ тиббиёти ва жисмоний тарбия кафедраси ассистентлари : Жумаева Г.А., 31-сон мактаб маънавият-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шерова Ф.Э., жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Дўсхўжаев Э.А., мактаб ҳамшираси Ташпўлатова З.Т., кафедрам магистрлари Номозов Ж.Б., Рўзматов Ш.Ҳ,, Шоюнусов Ф.Ш. ва 31-мактаб ўқитувчилари
- Мактаб ўқувчиларида антропометрия ўтказиш
- Ўкувчиларга тўғри ривожланиш бўйича тавсиялар бериш
- Якуний сўз.
Жараён аввалида 31-ўрта мактаб директори ТТА дан келган профессор-ассистентлари ва магистрларини таништирди, ҳамда бугунги антропометрияни ўтказишдан мақсад, кўзланаётган натижалар хусусида қисқача ахборот берди.
Шундан сунг ТТА нинг ассистентлари Жумаева Г.А., магистрант Рўзматов Ш.Ҳ.лар сўзга чиқдилар ва антропометрия шартлари билан ўқувчиларни таништиришди ва ўтказишди. Антропометрияда 7-А, Г , 6-Б, В, 8 В синф ўқувчиларини ўтказишдан бошланди. Антропометрия давомида болаларда вазн ўлчаниши, бош ва кўкрак айланаси ўлчанди ва антропометрия давомида хар бир ўқувчига тушунтириш ишлари олиб борилди. Жараён давомида ўқувчиларда туғилган саволларга ТТА ассистентларига куплаб саволлар билан мурожаат килдилар. ТТА ассистентлари ўқувчиларининг барча саволларига аник ойдин ўз жавобларини бериб, уларга узларининг шахсий тажрибаларидан кизикарли мисоллар келтирдилар. Шунингдек, мактаб ҳамширасига тўғри овкатланиш бўйича тавсиялар берилди.