Хабар берганимиздек, кеча пойтахтимизда спорт тиббиёти мавзусида халқаро анжуман иш бошлаган эди. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорлигида Халкаро илмий-амалий анжуман доирасидаги семинар ўтказилди. Тадбирда спорт тиббиёти амалиёти (шошилинч ҳолатлар) рукни асосида Италия ва Россиядан ташриф буюрган етук мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ташкил қилинди. Унда спорт федерация ва ассоциациялари, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлари спорт мактабларидаги шифокорлар, спорт тиббиёти соҳасида фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар иштирок этишди.