Ҳурматли битирувчилар!
Реабилитология, халқ тиббиёти ва жисмоний тарбия кафедраси сизни «Спорт тиббиёти» мутахасислиги бўйича магистратура ёки клиник ординатура йўналишларига ўқишга таклиф қилади!
Ўкиш муддати: 2 йил
Бу йўналишда қуйида бакалавриат йўналишини тугатган талабалар тахсил олишлари мумкин:
- Даволаш иши;
- Тиббий-педагогика иши;
- Педиатрия иши.
Клиник базалар: Республика ихтисослаштирилган спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери, Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаблари.
Илмий тадқиқот ишлар бўйича долзарб мавзулар:
- Спорт сохасида функционал диагностика;
- Спортчилар овқатланишини назорат килиш;
- Параолимпия спортида тиббий таъминот муаммоларилари
- Спорт юкламаларидан кейинги холатда тикланиш жараёнларини оптимизациялаш
- Спорт жарохатларидан кейинги реабилитация тадбирлари ва бошқалар.
Келажакда иш билан таъминланиш:
- Ўзбекистон Республикаси спорт федерациялари
- Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари
- Спорт клублар
- Клиникаларнинг ихтисослаштирилган бўлимлари
Хурматли битирувчилар!
Реабилитология, халқ тиббиёти ва жисмоний тарбия кафедраси сизни «Терапия (реабилитология)» мутахасислиги бўйича магистратура ёки клиник ординатура йўналишига ўқишга таклиф қилади!
Ўкиш муддати: магистратура – 3 йил, клиник ординатура – 2 йил
Бу йўналишда қуйида бакалавриат йўналишини тугутганган талабалар тахсил олишлари мумкин:
- Даволашиши;
- Тиббий-педагогика иши;
- Педиатрия иши.
Клиник базалар: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази, ТТА клиникасининг физиотерапия бўлими, 2-сон РКШ қошидаги Ўзбек-Корея шарқ табобати маркази, ТТА ҳузуридаги халқ табобати маркази, «НейроМедСервис» клиникаси, Республика болалар ижтимоий адаптация маркази.
Илмий тадқиқот ишлар бўйича долзарб мавзулар:
- Кардиореабилитация
- Нейрореабилитация
- Турли касалликларда шарқ тиббиёти традицион усулларининг қўлланилиши
- Жаррохлик амалиёти ва хар хил жарохатлардан кейинги холатларда реабилитация тадбирлари ва бошқалар.
Келажакда иш билан таъминланиш:
- Терапевтик бўлимлар
- Реабилитация бўлимлари ва марказлари
- Клиникаларлар ихтисослаштирилган бўлимлари
- Санатор-курорт турдаги тиббиёт марказлари