Очиқ интеграл маъруза бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

Цереброваскуляр касалликлари, БМҚАЎБ: ишемик ва геморагик инсультлари, этиология, клиника, ташхислаш, даволаш, замонавий реабилитация усуллари” мавзусида ўтказилган очиқ интеграл маъруза

БАЁННОМАСИ

Ўтказиш вақти ва жойи: 2018 й. 24 декабр 1000–1120 9 биноси неврология бўлими.

Маърузачилар: Асаб касалликлари кафедра мудири, профессори, т.ф.д. Г.С.Рахимбаева, Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедрасининг доценти, т.ф.н. О.Н.Висогорцева.

Аудитория: тиббий педагогика факултетининг 501  гуруҳ талабалари.

Катнашдилар: тиббий педагогика факултетининг декан ўринбосари Б.Н.Тавашаров, асаб касалликлари ассистенти, т.ф.н. У.А.Шамсиева, Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедрасининг ассистенти Д.Б.Саттарова, клиник ординатор ва магистрантлар.

Маъруза давомида профессор Г.С.Рахимбаева инсульт касаллигига тушунча берди, келиб чиқиш сабаблари ва таъсир этувчи омиллари, касалликнинг ривожланиши ва клиник белгилари, даволаш усуллари ҳақида тўхталди. Доцент О.Н. Висогорцева инсультда қўлланиладиган реабилитация аспектлари, реабилитациянинг турли даврларида реабилитация дастурини тузиш принциплари ҳақида тўхталди. Шунингдек жисмоний машқларнинг бемор организмга таъсири, орган ва системаларининг ўзгариши, асаб системасининг функционал холатини баҳолаш синамалари ҳақида маъруза ўқиди.

Маъруза рус ва инглиз тилларида ўқилди. Маърузачилар расмлар, видео роликлар, жадваллар, чизмалар асосида тақдимот материаллари тайёрлашган ва фойдаланишди. Талабалар берган саволларига тўлиқ ва аниқ жавоб олдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan